ҲОЖИАБДУЛАЗИЗ

ҲОЖИАБДУЛАЗИЗ Абдурасулов (Ра-сулов; 1852 — Самарқанд — 1936) — хонанда, созанда (танбур, дутор), бастакор, Ўзбекистон халқартисти (1932). Танбур ижрочилиги ва Шашмақомнинг чолғу йўлларини Ҳожи Раҳим-бердидан, ҳофизлик санъати сирларини ҳамда Наср шўъбаларини самарқандлик Борух ҳофиз, кейинчалик Ота Жалоллан ўрганган. Ҳаж сафарларини қилиб (1887-88 ва 1907-08), Эрон, Арабистон, Ҳиндистон, Афғо-нистон халқлари мусиқа маданияти, ижрочилик услублари билан танишган, ўз санъатини ҳам намойиш этган. 1920 – й. лари концерт гуруҳларида қатнашган, мусиқа тўгаракларини ташкил этган. Самарқандда Мусиқа ва хореография ин-тида ўқитувчи (1928 — 31); М. Ашрафий, Т. Содиқов, Ю. ва Р. Ражабийлар, И. Икромов, М. Бурҳонов, Д. Зокиров, М. Левиев, Н. Ҳа-санов каби санъаткорлар Ҳожиабдулазиздан таълим олишган.

Ҳожиабдулазиз мураккаб ашула йўлларини ўз овозига мослаб, ижодий ёндошган ҳолда ўзбек ва тожик тилларида маҳорат билан айтган. У «Гулузорим»п турк, «Бозургоний»га Зебо пари, «Бе-бокна» ва «Ушшоқ» йўлларига Намуди Уззол, «Абду-раҳмонбеги»га намуди Наво авжларини боғлаб, уларнинг таъсирчанлик ва ёқимлилик кучини орттирган. «Ушшоқ» шу туфайли ҳам «Уш-шоқи Ҳожи» ва «Самарқанд Уш-шоғи» номлари билан машҳур. Хонанда репертуарида 200 дан ортиқ халқ ашулалари ва мақом йўллари булиб, улар ичида мумтоз мусиқа асарлари асосий ўрин тутади. Жумладан, «Ушшоқ», унинг таронаси, қашқарчаси ва уфари, «Рости Панжгоҳ», «Ироқ» ва «Наво» мақомлари йўли, «Абдураҳмонбеги-1», унинг уфари, «Насруллойи», «Ироқ»нинг қашқарчаси ва уфари, «Гулёр», «Орази Гулёр», «Уфар», «Арзимни айтай», «Қурбон ўлам» ва ҳ. к. куй ва ашула йўллари алоҳида ажралиб туради. Уларни Ҳожиабдулазиз Шарқ мумтоз шоирлари — Ҳофиз, Навоий, Фузулий, Зебун-нисо, Амирий, Фазлий кабиларнинг ғазаллари билан айтган. Ҳожиабдулазиз моҳир созанда сифатида ҳам танилган бўлиб, мақом йўлларини танбур ва дуторда ижро этган. Ижросидаги кўпгина ашулалар 1909 йилдан бошлаб грампластинка ва фонографларга ёзиб олинган. Самарқанд мусиқа коллсжига Ҳожиабдулазиз номи берилган. 1997 й. дан Самарқандда Ҳожиабдулазиз номидаги хонандалар танлови ўтказилмоқда. Ҳожиабдулазиз вафотидап сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2001).