
ҲОЖИБ
ҲОЖИБ (араб. — хизматкор) — 1) Сомонийлар, Қорахонийлар, Сал-жуқийлар каби ўрта аср салтанатларида ҳукмдор қабулхонаси бошлиғи, Э1ПИК оға. Сарой котиблари. хазиначи ва б. унга бевосита бўйсунганлар. Хорижий юртлардан келган элчилар ҳукмдор қабулига киришдан олдин Ҳожиб билан учрашган. Ҳожибдан давлат ишларида ҳушёр бўлиш, сир сақлаш, мамлакат ғанимлари, мухолифлари билан музо-каралар юрита олиш қобилияти талаб қилинган. Салтанат, ҳукмдор олдидаги салмоқли хизмати эвазига Ҳожибга хос Ҳожиб ёки улуғ Ҳожиб унвонлари берилган. Манбалар зарурат туғилганда Ҳожибнинг ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этганлигидан шаҳодат беради. Мўгуллар давридан эътиборан Ҳожиб вазифасини бажарувчи шахс «шиға-вул» атамаси билан аталган.
Абулфазл Байҳақийнинг «Таърихи Масъудий» асарида ёзилишича, Ҳожиблар улуғ Ҳожиб, сарой Ҳожиб, навбатчи Ҳ. Ҳ.-жомадор каби турли даражадаги ман-сабларни эгаллашган. Расмий маросимларда улуғ Ҳ. олий ҳукмдорга энг яқин жойни эгаллаган. Жангларда улуғ Ҳ. қўшиннинг масъулиятли қисмларидан бири — чап қанотга қўмондонлик қилган. Ҳожиблар одатда қора чакмон ва 2 учли кулоҳ кийиб юрганлар;
2) Ўрта Осиё хонликларида дарвозабон.