ҲОЖИБЕКОВ

ҲОЖИБЕКОВ Узеир Абдул Ҳусайн ўғли (1885.17.9, Тоғли-Қорабоғдаги Шуша ш. яқинидаги Агжабеди қиш-лоғи — 1948.23.11, Боку) — озарбай-жон композитори, драматург, қашунос, педагог, Халқ артисти (1938), Озарбай-жонФАакад. (1945). Озарбайжонда замонавий професси-онал мусиқа санъ-ати ва таълими асосчиси. Москвада мусиқа курси (1911) ва Петер-бург консерваторияси (1914)да ўқигап. Озарбайжонда мусиқа мактаби (1922), консерватория (1938—48 й. лар проф. ва директори; 1949 йилдан Ҳожибеков номида), Озарбайжон халқ чолғу асбоблари оркестри (1931), Озарбайжон Давлат хори (1936) ташкилотчиси; 1945 йилдан Озарбайжон ФАнинг Озарбайжон Санъати ин-ти директори. Биринчи миллий операси — «Лайли ва Маж-нун» (1907) билан озарбайжон мусиқасида мутмга асосланган жанр йўналишини бошлаб берган. У жами 7 опера – «Рустам ва Суҳроб» (1910), «Асли ва карам» (1912) ва б., 3 мусиқали комедия |энг машҳури «Аршин мол олон» (1913; фильми мусиқаси учун Давлат мукофоти, 1946) ва б. ], 2 фаптазия, кантата, оммавий қўшиқ, романслар, Озарбай-жон Давлат гимни (1945), шунингдек, адабий асарлар, «Озарбайжон халқ мусиқаси асослари» (1945) ва б. китоблар муаллифи. «Кўр ўғли» қаҳрамонлик операси (1937; Давлат мукофоти, 1941) ижодининг чўққиси ҳисоблапади. Ҳожибеков асарлари ҳаётийлиги, халқчиллиги, куйларга бойлиги, ёрқин миллийлиги, мусиқий воситалар ифодавийлиги билан ажралиб туради.

Ижоди ўзбек мусиқали театрининг юзага келиши ва ривожига ижобий таъсир кўрсатган. Ўзбекистонда озар-байжон санъаткорлари гастролларида «У бўлмаса, бу бўлсин», «Лайли ва Мажнун», «Аршин мол олон» каби асарлари намойиш қилинган. «Аршин мол олон» ва «Лайли ва Мажнун» асарлари 1920 й. лардан бошлаб дастлаб Тошкент («Турон», «Шарқ саҳнаси», «Колизей» ва б.) театрларида, кейинчалик кўпгина ўзбек мусиқали театрларида қўйилди (жумладан, Ўзбек давлат мусиқали театри, 1929, 1937); «Кўр ўғли» операси Навоий театрида саҳналаштирилган (1950—56). Ҳожибековнинг уй-музейлари Боку (1975 й. дан) ва Шуша (1965) да фаолият кўрсатади. Ас: Основы азербайджанской народной музмки, 3-издание, Баку, 1985.

Loading...