ҲОЖИЕВ Расул (1934.10.1, Ховос тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2005). Қ. х. фанлари номзоди (1981). Тошкент пед. институ-тини тугатган (1965). 1965 й. дан Янги-ер ш. даги 1-мактабда кимё-биол. ўқитувчиси, 1966 й. дан Янгиер гид-ромелиорация техникумида кимё-биол. ўқитувчиси ва сиртқи бўлим мудири, 1968 й. дан директор ўринбосари, 1971—80 ва 1984—92 й. ларда Гулистон коммунал қурилиш техникуми, 1980 й. дан Жиззах политехника техникуми, 1992 й. дан Янгиер қурилиш ва комму-нал хизмат касб-ҳунар коллежи дирек-тори. Ҳожиев раҳбарлиги даврида коллежнинг информатика, электротехника, кимё, физика, астрономия ва б. хоналари лаб. жиҳозлари ва ҳаракатланувчи макетлар билан жиҳозланди. Қурилиш касбҳунар коллежлари учун «Кимё» дарслиги ва бир қанча илмий мақолалар муаллифи.