ҲОЖИЕВ

ҲОЖИЕВ Азим (1933.18.12, Тошкент вилояти Тошкент тумани) — тилшунос. Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2000), филол. фанлари д-ри (1968), проф. (1977). Ўрта Осиё ун-тининг филол. ф-тини тугатган (1956). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида кичик, катга илмий ходим (1959 — 69), бўлим мудири (1969-90), ди-ректорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1969 — 73; 1985-90), бош илмий ходим (1998 й. дан). Ўзбекистон ФА Тилшунослик ин-тининг директори (1991—98), айни пайтда «Ўзбек тили ва адабиёти» жур. нинг бош муҳаррири. Ҳожиевнинг илмий ишлари ўзбек тили графикаси ва имлоси, морфологияси (хусусан феъл туркуми) ва сўз ясалиши, лексикологияси ва лексикографияси, терми-нологиясига, ҳоз. ўзбек тилининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига бағишланган. Ўзбек тилшунослиги тарихида алоҳида ўрин тутадиган «Ўзбек тили грамматикаси» (1—2 ж. лар, 1975—76), «Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-қисм» (1980), 2 ж. ли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» (1981), «Ўзбек тили лексикология-си» (1981) ва б. илмий асар, дарслик, луғатлар Ҳожиев иштирокида тайёрланган. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги, «Ло-тин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунларини амалга ошириш мақ-садида янги алифбо асосида яратилган «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» ва «Ўзбек тилининг имло луғати» (1995) ҳам Ҳожиев раҳбарлиги ва иштирокида тузилган. Ҳожиев ҳоз. кунда нашрга тайёрланаётган 4 ж. ли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг асосий тузувчиларидан.

Ас: Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар. Т., 1963; Ўзбек тили синонимларининг қисқача луғати, Т.. 1963,Ўзбек тилида кўмакчи фсъллар. Т., 1966; Тўлиқсиз феъл, Т., 1970; Ўзбек тили синонимлари-нинг изоҳли луғати, Т., 1974; Ҳозирги ўзбек тилида форма ясалиши, Т, 1979; Ўзбек тилида сўз ясалиши, Т, 1989; Термин танлаш мезонлари, Т., 1996; Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати, Т., 2002.

Prev Article

ҲОЖИ МУИН

Next Article

ҲОЖИЕВ