ҲОЖИМУҚОН

ҲОЖИМУҚОН (асл исм-шарифи Муқон Мунгайтпасов) (1871, ҳоз. Оқмўла вилояти Қораетгел қишлоғи — 1948.12.8, Жан. Қозоғистон вилояти Арис қишлоғи) — қозоқ полвони, юнон-рум кураши бўйича про-фессионал курашчилар ўртасида жаҳон чемпиони (1909, Рига; 1911, Варшава). Тўй курашларида чиниққан Ҳожимуқон 1901 й. да Омск циркида илк бор профессионал курашчи билан беллашган. Петербургга таклиф этилган. 2 й. давомида юнон-рум кураши усталари билан бирга шуғулланган. 1904 й. парижда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб чиқиб, халқаро майдонда танилган. У Европа мамлакатларида асосан Венгрия,германия, Польша, Франция, Афғонистон, Хитой каби мамлакатларда ўтказилган мусобақаларда қатнашиб, 48 та медални қўлга киритган. Ҳ. Ўзбекистонда ҳам бўлган, 1926 й. Тошкентда рус полвони К. Бульдни енгган. Ҳожимуқон «Қозоқ ўлкасининг қаҳрамони» фахрий ун-вонини олган (1927). 2-жаҳон уруши даврида Ҳожимуқон шаҳар-қишлоқларда полвонлик томошалари кўрсатиб тўплаган маблағини ҳарбий самолёт ясаш учун топширган. Ўрдабоши тумани марказида Ҳожимуқон музейи бор (2001 й. очилган).