ҲОЖИНОВА Мақсуда Аъзамовна (1912.8.7 – Тошкент – 1981.4.11) – механика соҳасидаги олима, Ўзбекистон ФА акад. (1966), техника фанлари д-ри (1958), проф. (1959). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). Тошкент иқтисод-саноат техникумини тугатган (1929), Г. В. Плеханов номидаги Халқ хўжалиги ин-тини (Москва) тугатган (1936). Ўзбекистон савдо вазирлигида ишлаган (1936—37). Тошкент тўқимачилик ин-тида ўқитувчи (1944— 52), шу ин-т ректори (1957—73). Айни вактда тўқимачилик материалшунослиги кафедраси мудири (1957 й. дан). Илмий ишлари пахта, каноп (зиғир) толаларининг механик хоссаларини ўрганишга оид. Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Ҳожинова калта каноп толасидан тўқимачилик ипи олиш технологиясини ишлаб чиқди ва саноатга тат-артисти (1У8«). Андижон ғижжакчилик мактабининг йирик вакили. Илк мусиқа сабоқларини тоғаси Эргаш Аб-дураҳмоновдан, миллий мумтоз мусиқа намуналари ва созандалик санъатини Ю. Ра-жабий, К. Жаббо-ров, С. Калонов лардан ўргаиган. Янгийўл театрит созанда (1942—45), Андижонда чолғу ансамбли (1946 — 49), Андижон театри (1949—90) да созанда ва мусиқа раҳбари, бош дирижер (1990-2003). 1995 й. дан ўғли Равшанбек Ҳожинова билан «Мерос» мақом ан-самбли раҳбари. 1998 й. дан Андижон ун-тида педагог, фахрий проф. (2001). Чолғу куйлар, ашулалар («Жафо қил-ма», Саккокий ғазали; «Хиром этгил», Дилафкор; «Лола сайли», Э. Во-ҳидов; «Нозима», «Гул узатсам», П. Мўмин; «Кўз қорайгунча», Ҳофиз ва б.), спектакллар (М. Бобоевнинг «Ватан мадҳи», А. Қодирийнинг «Ме-робдан чаён» ва б.)га мусиқа басталаган. Нозик таъб созанда Ҳожинова репертуа-ридан «Мискин», «Ажам», «Насру-лойи 1-4», «Насри Сегоҳ 1—3», «Сар-парда», «Рок», «Қурбон қайтарма» каби чолғу куй (туркум)лар ўрин олган. Ҳожинова ўзига хос, жозибали овозида «Ушшоқ», «Гиря 1—2», «Азим дарё», «Баёт», «Дугоҳ» каби мумтоз ашула ва мақом йўлларини талқин этган. Ҳ. А. Исмоилов, . Охунова, К. Раҳимов, Н. Ҳамрокулов, А. Дадаев, Ў. Нуралиевларга устозлик қилган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).