ҲОЖИҚУРБОНОВ

ҲОЖИҚУРБОНОВ Турдали (1940.10.6, Олтиариқ тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1998). Фарғона пед. институтини тугатган (1965). 1965 й. дан Олтиариқ туманидаги 16-мактабда ўқув бўлими мудири, биол. ўқитувчиси, 32-мактабда ўқув бўлими мудири, 19-мактабда директор ўринбо-сари, 1977—2002 й. ларда директор. Мактабга раҳбарлик қилган йиллари мактаб моддий-техника базаси мустаҳ-камланди, вилоятда биринчилардан бўлиб табақалаштирилган таълимни ташкил этган.