ҲОКИМ

ҲОКИМ (ЎзРда) — вилоят, туман, шаҳарда олий мансабдор шахс. У маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи. Ҳоким лавозимининг жорий этилиши ўзбек миллий давлатчилиги анъаналари ва тарихий тажрибаларга асослангандир. Искандар Макдуний замонида маҳаллий аҳоли вакилларидан Артабоз — Бақтрияда, Оксиарт ва Хориен — Сўғдиёна ҳудудларида Ҳокимлик қилганлар. Амир Темур ва темурийлар даврида давлат бошқаруви олий даражадаги амалдорлардан ташкил топган марказий бошқарув ва вилоят Ҳ. лари қўлидаги маҳаллий бошқарувдан иборат бўлган. Ҳокимлар мамлакатнинг амалдаги ҳақиқий эгалари эдилар. Ўрта Осиё хонликларида муайян бир шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар устидан раҳбарликни амалга ошириш учун бел-гилаб қўйилган амалдорлар Ҳоким деб аталган.

Мустақилликнинг илк кунларида-ноқ Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини кучай-тириш мақсадида Ҳоким лавозими таъсис этилди. «Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида» Олий Кен-гаш томонидан қабул қилинган қонун (1992 й. 4 янв.) Ҳ. ва ҳокимлик тузилмасининг асосий вазифаларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конститупиясининг 99-моддасига биноан, «Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқа-ри) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг ман-фаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар». Халқ депутатлари Кенгашлари ва Ҳоким ларнинг ваколат муддати — 5 йил. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлигига қараб вилоят, туман ва шаҳар Ҳокимлари бошқаради. Вилоятлар Ҳокимлари ва Тошкент шаҳри Ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдикланади. Шаҳарлардаги туманларнинг Ҳокимлари тегишли шаҳар Ҳокими томонидан тайинланади ва ла-возимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг Ҳокимлари туман Ҳокими томонидан тайинланади ва лаво-зимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимлар яккабошчилик принпипида иш олиб боради ва уларнинг чиқарган ҳужжатлари шу ҳудудда бажарилиши шарт. Ҳоким ўзининг қарорларигина эмас, ўзи раҳ-барлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун ҳам шахсан жавобгардир. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади.

Ҳоким ларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кснгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доираси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг. қопуни (1993 й. 2 сент.)да белгиланган.