ҲОЛ (тилшуносликда) — гапнинг иккинчи даражали бўлакларидан бири бўлиб, ишҳаракатнинг белги-сифатини, унинг бажарилиш усулини, шу бажарилиш билан боғлиқ бўлган ўрин, пайт, сабаб, мақсад, шарт-шароит, миқдордаража каби хусусиятларини кўрсатади. Ҳол равиш, феъл, от, сифат, сон, олмош каби сўз туркумлари б-н, шунингдек, таклидий сўзлар билан ифодаланади: Одил уялганидан қизариб кетди (Ойбек); Сулаймонов тантанали равишда кнопкани босди (Абдулла Қаҳҳор); Етти ўлчаб, бир кес (Мақол). Равишнинг барча турлари Ҳол вазифасида кела олади. Феълнинг равишдош, сифатдош шакллари Ҳол вазифасида келади. Мас, Саида кулиб сўзлади. Анвар жилмайган ҳолда кириб келди. Узбек тилида Ҳол мазмун жиҳатдан 8 хил бўлади: Тарз Ҳ. — ишҳаракатнинг бажарилиш ҳолати, усули ва сифатини билдиради, одатда феълга боғланади: Улар жуда секин юришди (Ойбек). Микдор-даража Ҳоли — ишҳаракатнинг бажарилиш даражасини, шу бажарилиш билан бирга боғлиқ бўлган миқ-дорни билдиради: Кўп ўйла, оз сўзла (Мақол). Сабаб Ҳоли — ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй бериш саба-бини билдиради. Бундай Ҳоллар феъл билан ифодаланган бўлакка ҳам, от билан (кенг маънода) ифодаланган бўлакка ҳам боғлана олади: Қолаверса, к е н – жаукамизга жонимиз куйга-нидан келдик (О. Ёқубов). Уша оқшом мен андак шароб ичганим учун кайфиятим яхши эди (Р. Тагор). Мақ-сад Ҳоли — ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй беришидаги мақсадни анг-латади: Сизни деб бу ерга келдим, Йўлчи ака (Ойбек). Шарт Ҳоли — ҳаракат, ҳолатнинг бирор шарт асосида рўй беришини билдиради: И ш – ласа, тишлайди. Тўсиқсизлик Ҳоли — ҳаракат, ҳолатнинг рўй беришига тўсиқ бўла олмаган шартни билдира-ди: У кўрса ҳам ўзини кўрмасликка солади. Ўрин Ҳоли — ҳаракат ва ҳолатнинг рўй бериши, бошланиш, йўналиш ўрнини ва бу йўналишдаги сўнгги нуқтани билдиради: Станциядан темирйўлчилар, шаҳардан ҳашарчилар етиб келди (А. Мух-тор). Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-тарозу (Мақол). Пайт Ҳоли — ҳаракат, ҳолатнинг рўй бериш вақтини англатади: Эртаиндин бу срлар қам чамандек яшнайди (Ш. Ра-шидов).
Сўнгги йилларда Ҳол бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари Ҳолнинг маъно (мазмун) турлари керагича тақлил қилинган бўлса-да, унинг грамматик табиати чуқур ва атрофлича тавсиф этилмаганлигини кўрсатади. Амалга оширилган тадқи-қотлар ҳам Ҳолнинг фақат нутқий кўламдаги ташқи белгилари, маъноси, вазифаси ҳамда ифодаланиш хусусиятларини талқин қилишга бағишланган.
Ад. Убаева Ф., Ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳол категорияси, Т., 1971; Ўзбек тили грамматикаси, 2-ж., Синтаксис, Т., 1976. Илҳомжон Мадраҳимов,