ҲОЛАТ ДИАГРАММАСИ

ҲОЛАТ ДИАГРАММАСИ, мувозанат диаграммаси, фазовий диаграмма — физик-кимёвий системанинг таркиби ва ҳолат параметрлари орасидаги муносабатнинг геомет-рик ифодаси. Ҳолат параметрлари — термодинамик система ҳолатини ифо-далайдиган физик катталиклар (т-ра, босим, солиштирма ҳажм, магнитланганлик, электр қутбланиш ва ҳ. к.). Ҳ. д. бир ёки кўп компонентли модданинг мувозанат ҳолатини геометрик тарзда ифодалайди. Бу ҳолат бир фазали, икки фазали ва кўп фазали бўлади. Фазалар газсимон, суюқ, қаттиқ, ўта ўтказувчан, сегнетоэлектрик ва б. бўлиши мумкин.

Агар система битта компонентдан иборат бўлса (энг содда ҳол), Ҳ. д. тўғри бурчакли уч координата ўқига (бу ўқдар бўйича т-ра Т босим Р ва моль қажм V қўйилади) қурилган 3 ўлчовли фазовий шакл кўринишини олади.

Икки фазали мувозанат ҳолат эгри чизиқлар, 3 фазалиси эса нуқта билан тасвирланади. Ҳар қандай модда қат-тиқ, суюқ ва газсимон фазасининг мувозанатига мос келувчи 0 нуқта унлама нуқта дейилади. Кўп компо-нентли системаларнинг Ҳолат диаграммаси мураккаб бўлади. Ҳолат диаграммасини экспериментал қуришда физик-кимёвий, термик ва рент-генографик анализ, оптик ва электрон микроскопия, дилатометрия ва б. усуллардан фойдаланилади. Ҳолат диаграммаси амал-да, металлшунослик, металлургия ва кимёнинг турли соҳаларида кенг қўлланади. Қотишмаларнинг эриш соҳаси, т-раси термик ишлов режимлари Ҳолат диаграммасига кўра аниқланади.

Loading...