ҲОЛАТ ТЕНГЛАМАСИ — системанинг мувозанатли ҳолатини ифодаловчи парметрларнинг ўзаро боғланишини кўрсатувчи математик тенглик. Мас, аниқ т массага эга бўлган идеал газнинг мувозанатли ҳолати Р босим, V ҳажм, Т т-радан иборат макроскопик параметрлар орқали тўла ифодаланади. Параметрлардан бири, мас, ҳажмнинг ўзгариши, албатта босим ва т-ра ёки улардан бирининг ўзгаришига олиб келади. Ҳолат тенгламасига мисол тарзида идеал газ учун Клапейрон — Менделеев тенгламасини келтириш мумкин: бунда М — газнинг моляр массаси, Я — газ доимийси.
Суюқликлар ва қаттиқ жисмлар Ҳолат тенгламаси ларини олиш учун уларни ташкил этувчи молекулаларнинг илгарилама, айланма ва тебранма ҳаракатлари ҳамда молекулалар орасидаги ўзаро таъсирлари тўла ўрганилган бўлиши керак. Гук қонунидат эластиклик модулштт т-ра ва босимга боғликлиги қаттиқ жисмлар учун Ҳолат тенгламаси ҳисобланади.