ҲОЛВАЙТАР

ҲОЛВАЙТАР — ширинлик тури. Ҳолвайтар учун қозонда ёғ яхшилаб доғланади ва бир оз совутилгач, ун солиб аралаштирилади. Сўнг қозонни оловга қўйиб, ун жигарранг тусга киргунча қовурилади. Бошқа бир идишда қай-натилган сувда шакардан шарбат тай-ёрланади. Тайёрланган шарбат қозондаги қизартириб қовурилган ун устига қуйилади. Аралашма қайнагач, оло-ви пасайтирилиб, 20— 25 мин. давомида ковлаб-ковлаб пиширилади. Ҳолвайтар тўқ қизил тусга киргач, қозон оловдан олинади. Тайёр Ҳолвайтар ликопчаларга сузилади ва совигандан сўнг дастурхонга нон билан тортилади. Ҳолвайтарнинг гаъмини яхшилаш учун шакар ёки қандни эритаётганда озроқ ванилин қўшиш мумкин. Ҳолвайтар, асосан мотам ва диний маросимларда, шунингдек, айрим оилаларда «арвоҳлар йўқланадиган» пайшанба кунлари тайёрланади.

Loading...