ҲОМИДОВ

ҲОМИДОВ Абдураим (1943.20.10, Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоги) — уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2004). Меҳнат фаолиятини 1960 й. да Тўрақўрғон туманидаги «Ўзбекистон» ширкат хўжалигида механизаторликдан бошлаган. 1974 й. дан шу хўжаликда бригада бошлиғи, бош пуд-ратчи. Ҳомидов пахтачиликда кенг культивация, чуқур эгат олиш, ўғитлаш сонини кўпайтириш каби янги агротехнологияларни яратди ва қўллади, ғалладан 67,6, пахтадан 45 ц/ га (2003) ҳосил етиштиришга, шартномавий режаларни мунтазам ошириб бажаришга эришди. Кўплаб шогирдлар етиштирди. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2001).