ҲОМИДХОНОВ Музаффар Зоҳидхонович (1916.26.7 — Тошкент — 1972.25.6) — энергетика соҳасидаги олим, Ўзбекистон ФА акад. (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1966), техника фанлари дри (1961), проф. (1962). Ўрта Осиё индустриал ин-тини тугатган (1940), шу ин-тда ўқитувчи, аспирант, Чирчиқ электрокимё комбинатида синовчи-муҳандис (1941—45), Тошкент политехника инти (ТошПИ) да доцент, кафедра мудири (1946—62), Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика ин-ти директори (1956— 62), Ўзбекистон ФА Президиуми Бош илмий котиби (1962—70), ТошПИ ректори (1971—72). «Фан ва турмуш» журн. бош муҳаррири (1972).
Асосий илмий ишлари янги самарали автоматлаштирилган ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр асбоблари назариясини, ҳисоблаш усуллари ва рационал схемаларини ишлаб чиқишга, ток ва кучланиш ўзгартиргичлари, уларни бошқариш ва ҳимоялаш қурилмаларини татбиқ этишга бағишланган. Вентилли ўзгартиргичлар орқали таъминланадиган ва автоматик тарзда бошқариладиган частотали соз-ловчи электр юритмаларни ишлаб чиқ-қан. Илмий ишланмалари бир неча корхона (мас, Чирчиқ электрокимё комбинати, Чирчиқ—Бўзсув ГЭС лари каскади, «Тошқишхўжмаш» з-ди) га татбиқ қилинган. Бсруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). Тошкент техника универси-тети биносига едгорлик лавҳаси ўрна-тилган. Тошкент ш. кўчаларидан бири Ҳомидхонов номи билан аталган.
Ас: Частотное управление асинхронньгм электроприводом, Т., 1959; Электрик юритма ва уни бошқариш асослари (дарслик), Т., 1970 (ҳамкорликда); Компенционнне вьтря-мители, Т., 1973 (в соавторстве).