ҲОМИЙЛИК

ҲОМИЙЛИК — фуқароларнинг шах-сий ва мулкий ҳуқуқ қамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий шакли. Ҳомийлик 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан бел-гиланади. Соғлиғининг ёмонлиги сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва маж-буриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан Ҳомийлик шу шахсларнинг илтимосига биноан белгиланиши мумкин. Ҳомийнинг асосий вазифаси Ҳомийликка олинувчининг шахси ва мулки юзасидан ғамхўрлик қилишдан, Ҳомийликка олинувчининг манфаатларини қўриқлашдан иборат. Бинобарин, Ҳомийликка олувчи ўзига ишонилган мулкдан ўзи учун ҳеч қандай фойда олмаслиги лозим. У Ҳ. ка олинган шахсни асраш ва унинг мул-кини идора этиш ҳаракатинигина ун-диришга ҳақли. Умумий қоида бўйича Ҳомийлик иши текин бажарилади. Ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан, судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар. Ҳомийлик органи қуйидагилардир: ёш болаларга нисбатан — халқ таълими бўлимлари; руҳий касал ва ақли заифларга нисба-тан — соғлиқни саклаш бўлимлари; ижтимоий кам таъминланган фуқароларга нисбатан — ижтимоий таъми-нот бўлимлари. Вояга етмаган болаларга Ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзан-длиКка олувчилари бўлмаган, ота-онаси суд томонилан отаоналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган тақ-дирда, шунингдек, бундай фуқаролар бошқа сабабларга кўра ота-она ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган, хусусан, ота-она уларни тарбиялашдан ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда белгиланади. Ҳомийлик ҳомий тай-инлашга мухтож бўлган шахс яшаётган жойда, туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Крнунчиликка кўра, қуйидагилар ҳомий қилиб тайинланиши мумкин эмас: ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар; қонунда белгиланган гартибда муо-малага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар; собиқфарзандликка олувчилар ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётганлиги, фарзандликка олинув-чиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлаётганлиги, ичкилик-бозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги туфайли фарзандликка олиш бекор қилинган бўлса; руҳий ёки наркологик муассасаларда рўйхатда турганлар; қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар. Ҳомийлик билан боғлиқ барча ҳуқуқий жиҳатлар Ўзбекистон Республикасининг ФК, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 й. 12 апр. даги 171-сонли қарори билан тас-диқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида Низом»да ўз ифодасини топган. Миродил Баратов.

Loading...