ҲОР

ҲОР, Ал-Ҳор, Гҳор — Ғарбий Осиёдаги тектоник ботиқ. Исроил, Сурия ва Иордания ҳудудларида. Шим. да Бакао грабени билан жан. да ал-Араба водийси оралиғида жойлашган. Узунлиги (шим. дан жанубга) 300 км га яқин, сербар жойи 25 км. Тоғлар (бал. 1000—1400 м) билан ўралган берк ҳавза. Ҳ. да Иордан дарёси, Ҳуло, Табария кўллари ва Ўлик денгиз (Ер юзидаги энг паст жой, —395 м) жойлашган. Иклими қуруқ ва иссиқ. Чала чўл ўсимликлари ўсади.

Loading...