ҲОРИС ибн СУРАЙЖ

ҲОРИС ибн СУРАЙЖ (? – 746.21.4) — араб саркардаси, Мовароуннаҳрда умавийларга қарши халқ ҳаракати раҳ-бари. Хуросондаги хорижийлар раҳ-намоси. Мовароуннаҳрни араблар томонидан босиб олинишида фаол қатнашган. Ҳорис ибн сурайж ибн С. умавийларни танқид қилиб, Қуръон оятларига риоя қилмаётганликлари ва пайғамбар сун-нати бўйича иш тутмаётганликлари учун уларни қоралади. У зиммийлар билан тузилган шартномага риоя қили-ши, мусулмонлардан (шу жумладан, мусулмонликни қабул қилганлардан) хирож олмасликни ваъда қилди. Ҳорис Мовароуннаҳрда жойлашган мусулмон гарнизонларини ўз тарафига оғди-риб, Тохаристонда (Балх вилояти) ўрнашиб олган эди. Самарқанд шоҳи Ғурак, деҳқонлар ва Турк хоқони Абу Музаҳҳим Ҳорис ибн сурайж ибн С. ни Хуросонни эгаллаш учун юборганлар. 734—735 й. ларда у бу ерда қўзғолон кўтарган, бироқ Хуросон ноиби Асад ибн Аб-дуллоҳ томонидан қўзғолон бостирилган. Ҳорис Самарқандга қайтиб келган. 739 й. Хуросоннинг янги ноиби Наср ибн Сайёр бошлиқ умавийлар қўшини Самарқандга юриш қилган, бироқ у муваффақиятсиз чиққан. Наср солиқ тизимини ўзгартиришга қарор қилган. У юқори табақа вакилларини ўз томонига оғдириб олган такдирда-гина қўзғолонни бостириш мумкин деб ҳисоблаган. Бунинг учун у исломни қабул қилган маҳаллий аҳолини араблар билан тенглаштирган, уларни жузъядан озод қилган. Наср 739 й. Самарқандга юриш бошлаган. Ҳорис ибн сурайж ибн С. ўз хорижийлари билан шу ерда жойлашган эди. Наср шаҳар аҳолисини сувдан маҳрум қилиб, уни таслим қилишга уринди, Самарқанд зодагон деҳқонларининг бир қисмини ўз томонига ағдариб, уларни Ҳорис ибн сурайж ибн С. га шаҳарни бўшатиб чиқиб кетишни таклиф қилишга мажбур қилди. Ҳорис ибн сурайж ибн С. ўз сафдошлари билан Шошга кетишга мажбур бўлган. Наср шаҳарни эгаллаб Марвга қайтмоқчи эди, лекин Ироқ ноиби Юсуф ибн Умар ундан Ҳорис ибн сурайж ибн С. га бошпана берган Шошга ҳужум қилишни талаб қилгани учун катта қўшин (20 минг) билан Шошга юриш қилади. Турк хоқони амакиваччаси Қурсул Ҳорис ибн сурайж ибн С. ва Шош ҳокими Қодир ибн Бадрни қувватлаб 15 минг кишилик ёлланма қўшин билан Сирдарё бўйида Насрнинг йўлини тўсади ва тунда мусулмонлар қароргоҳига тезтез ҳужум қилиб туради. Ана шундай ҳужумлардан бирида Қурсул асир олиниб, ўтда куйдирилади. Шош ҳокими ва Ҳорис ибн сурайж ибн С. Шош қалъасига қоча-дилар. Наср аввал Фарғонага, сўнг Шошга ҳужум қилади. Ҳориснинг ўзи мансуб бўлган тамим қабиласи Наср томонида туриб уруш қилади, шу туфайли Ҳорис тамимийларга қарши урушдан бош тортади. Шош ҳокими Насрга сулҳ таклиф этади. Унга кўра, Ҳорис ибн сурайж ибн С. Шошни тарк этади, Форёб қишлоғига жўнайди. Марвдаги жангда ҳалок бўлган, хочга тортилган.

Маҳфуза Алимова.