ҲОРУН

ҲОРУН — Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Мусонинг акаси. Аллоҳ Мусони пайғамбар этиб, унга Фиръавнни ҳидоятга даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръ-авнга рўбарў бўлиб уни имонга, тўғри йўлга даъват этиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар эди. Мусо бироз тезроқ ва дудуқланиб гапирар эди. Шу боис, Мусо Парвардигордан бу масъулиятли ва оғир вазифани адо этишда ўзига акаси Ҳорунни ёрдамчи қилиб беришни сўрайди. Қуръонда ёзилишича, ниҳоятда фасоҳатли ва таъсирли сўзлаш қобилиятига эга бўлган Ҳ. Мусога ёрдамчи қилиб берилади (Тоҳо сураси, 25—36-оятлар). Ака-ука Фиръавнни ҳидоят йўлига даъват эта-дилар. Аммо Фиръавн Аллоҳнинг бирлиги ва борлигини эътироф қилмай, залолатдан қайтмайди. Ўзини худо деб билган Фиръавнни Аллоҳ сувга ғарқ этиб, ҳалок қилади.

Loading...