ҲОШИМИЙЛАР

ҲОШИМИЙЛАР, бану ҳошим — 1) Муҳаммад (сав) бобокалонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (сав) мансуб бўлган уруғхонадон. Ҳ. Муҳаммад (сав) ҳаётлари-да, ул зот вафотидан сўнг эса араб-мусулмон тарихида муҳим роль ўйнаган;

2) Ҳошимийлар бир қанча мусулмон ҳукм-дорлари сулоласини шакллантирганлар. Чунончи, 10-а. дан 1924 й. гача Макка шарифлари, унинг ҳокимлари. Бу сулола вакиллари (алҲавошим-Ҳошимийлар) 20-а. бошида Ҳижозда (1908 — 25) ва Ироқда (1921— 58) давлатни идора этишган. 1921 й. дан Иордания Ҳошимийлар қироллигида, Ҳошимийларнинг бошқа бир тармоғи эса Марокаш Қироллигида (10-а. дан) ҳокимиятни бошқариб келмоқца.

Loading...