ҲОШИМОВ

ҲОШИМОВ Ҳокимжон (1915.23.3, Тошкент ш.) — Халқ ўқитувчиси (1991), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1959). Тошкент пед. ин-ститутини тугатган (1939). 1936 й. дан «Ўқитувчилар газетаси»да адабий ходим, масъул котиб, 1947 й. дан Тошкент ш. Собир Раҳимов туманидаги 22-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 1948—2001 й. ларда мактаб директори. Ҳошимов ҳақида Ўзбекистон телевидениеси томонидан «Умр мазмуни» ҳужжатли фильми тайёрланган. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).