ҲОШИМОВ

ҲОШИМОВ Насим (1920.12.3, самарқанд — 2000.4.11, Тошкент) — ашулачи, опера хонандаси (лирик баритон), педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1959). Москва ўзбек опера студияси (1941) ва Тошкент кон-серваторияси (1961)ни тугатган. Миллий ижро услубларини ўзлаштиришда Ҳожиаб-дулазиз, Тўйчи ҳофизлар таъсир кўрсатган. Самарқанд театрида хормейстер ва артист (1941—44), 1944 й. дан Навоий теат-рининг яккахони, 1959 й. дан Тошкент консерваториясида педагог, проф. (1979), 1972—77 й. лар хонандалик кафедраси мудири. Ўзбек операларида Бўрон (С. Василенко, М. Ашрафий, «Бўрон»), Иброҳим (Т. Соди-қов, Р. Глиэр, «Гулсара»), Нуъмон (М. Ашрафий, «Дилором»), чет эл классик операларида Эскамильо (Ж. Бизе, «Кармен»), Онегин, Елец-кий (П. Чайковский, «Евгений Оне-гин», «Қарға моткаси»), Фигаро (Ж. Россини, «Севилья сартароши») каби бош ролларни ижро этган. Кон-церт репертуаридан, асосан, Ҳамза қўшиқлари ҳамда бошқа ўзбек бастакор ва композиторларининг асарлари (М. Левиевнинг «Қаҳрамон қизлар», Т. Содиқовнинг Ж«онон кўринур», М. Бурҳоновнинг «Табассум қилмадинг ҳеч») ўрин олган.

Loading...