ҲОШИЯ

ҲОШИЯнақш мужассамотида асосий қисмлардан; бирор нарсанинг асосий қисмидан ажралиб турадиган чети, атрофи, зеҳи. Амалий безак санъатида нақш мужассамоти тузилишидаги муҳим қисм, бўлак; марказий май-дон ва уни ўраб турадиган Ҳошия нақшдан иборат мужассамот кенг тарқалган; баъ-зан безак фақат Ҳошия нақшдан иборат бўлади. Безатилаётган майдон (перс-пектива, нисбатлар)га қараб Ҳошия турлича (ингичка, йўғон каби) кенгликда бўлади; баъзан 2 параллел чизиқлар орасига ҳам нақшлар ишланади. Ҳошия нақшларни бир-биридан ажратиб туриш учун уларнинг орасига чизиладиган параллел тўғри чизиқдан бошлаб то мураккаб нақшларгача таркиб топади.

Prev Article

ҲОШИМОВ