Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ҲОСИЛДОРЛИК

ҲОСИЛДОРЛИКэкин майдони бирлигидан олинадиган деҳқончилик маҳсулоти миқдори; ц/га билан ҳисобланади. Ҳосилдорлик бир неча турга бўлинади: потенциал Ҳ., режали Ҳосилдорлик, кутилаётган Ҳосилдорлик, тупдаги Ҳосилдорлик, 1 га дан олинган ҳақиқий Ҳ. Потенциал Ҳосилдорлик — экин навида мавжуд ҳосил бериш имкониятларини юзага чиқариш зарур бўлган барча шарт-шароитлар таъминланганда 1 га экинзордан олиниши мумкин бўлган маҳсулотнинг максимал миқ-дори. Уни и. т. муассасалари (нав ори-гинаторлари), давлат нав синаш тармоғи, илғор ширкат, фермер хўжаликлари мутахассислари идеал ҳамда одатдаги агрофонга татбиқан ҳисоб-лаб чиқадилар. Бу эса навлар таркиби ҳамда хўжалик, вилоят, минтақа ва ҳ. к. даги деҳқончилик тармоқларининг тузилмасини белгилашга ёрдам беради. Режали Ҳосилдорлик — хўжалик шароитларида 1 га ердан олиниши мумкин бўлган маҳсулот миқдори; Ҳ. да эри-шилган даража тупроқ унумдорлиги, техника воситалари, ўғитлар ва ҳ. к. билан таъминланганликни ҳисобга олган ҳолда экин экилгунга қадар бел-гиланади. Кутилаётган Ҳосилдорлик (ҳосилга қараб мўлжалланадиган Ҳосилдорлик) — 1 га ердан олиниши мўлжалланаётган маҳсулот. Экинзорларнинг умумий ҳола-тини баҳолаш асосида хўжаликлар томонидан ҳисобланади. Кутилаётган ҳосил кўрсаткичлари шароитга қараб ўзгариши мумкин. Кутилаётган Ҳосилдорлик ҳар 1 га дан ц ҳисобида ёки тахминий ҳисобда (юқори, ўрта, паст, ўтган йилги даражада) аниқланади. Тупдаги Ҳосилдорлик (биол. Ҳосилдорлик) — ўз вақтида бошланадиган йиғим-терим олдидан далада етилган тайёр маҳсулот миқдори. Ҳақиқий Ҳосилдорлик — 1 га дан олинган ҳақиқий ҳосил (омбор Ҳ.) — йиғилган ва кирим қилинган маҳсулот. турли усулларда: дастлабки кирим ёки ҳар 1 га экин, баҳорги маҳсулдор май-дон ҳисобига тўғри келадиган соф масса ва б. билан қайд этилади.

Ҳосилдорлик даражаси иқлим, географик, тупроқ, микробиологик, биологик, агротехник, ташкилий-иқгисодий ва б. шароитлар билан белгиланади. Деҳқончиликнинг интенсив системаларини жорий қилиш билан экинлар Ҳосилдорлики, асосан и. ч. ни интенсивлаш омиллари ҳисобига ортиб боради.

Дилдора Саидова.

Prev Article

ҲОСИЛДОР

Next Article

ҲОТАМИ ТОЙ