ҲОТАМИ ТОЙ

ҲОТАМИ ТОЙ (тўлиқ номи Абу сафона Ҳотам ибни Абдуллоҳ ибни Саъди Тойи) (тахм. 6-а. охири — Яман — 7-а. боши) — сахийлиги ва олижаноблиги билан Шарқ мамлакатларида донг таратган шахс. Ямандаги Той қабиласининг бошлиғи, машҳур лашкар-боши ва шоир бўлган. Адлу инсо-фи, сахийлиги ва яхшилиги билан дастлаб атрофдаги қабилалар, кейин бутун Арабистон ва Шарқ халқлари орасида Ҳотами Той — Той (қабила-си)дан бўлган Ҳотам номи билан шуҳ-рат қозонган. Унинг саховат ва ҳим-матига қойил қолган Муҳаммад пай-ғамбар (сав) ҳам Той шарофатидан унинг авлодини эъзозда тутишни буюрган.

Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида Ҳотами Той ҳақида кўплаб афсона ва ривоятлар, қисса ва дос-тонлар, ҳатто «Ҳотамнома» китоби яратилган. «Ҳотамнома» дастлаб араб тилида яратилиб, кейин форсча нус-хаси Ўрта Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Ўрта асрлардаёқ китоб ҳолида тарқалган бу асар 18—19-а. ларда ҳинд, урду, ўзбек, туркман, инглиз ва қисман рус тилларига таржима қилинган. 19-а. да Оқсувда муҳаммадҳасан Олим форсчадан туркийга таржима қилган ва у 1900 й. да Тошкентда «Ҳотамномаи туркий» номи билан чоп этилган. Мазкур қўлёзма ва тошбосма асосида проф. А. Матғо-зиев 1988 й. да уни ҳоз. ёзувда нашр эттирган.

Ҳотами Той шоир сифатида ҳам машҳур. Сақланиб қолган шеърлари араб адиби ва хаттот Ризқуллоҳ Ҳассун томонидан 1872 й. да Лондонда чоп қилинган.

Шарқ халқлари тилларида Ҳотам, Ҳотамтой номлари «сахий», «қўли очиқ» маъноларини ифодалайдиган сифатга айланиб кетган. И. В. Гёте «Ғар-бу Шарқ девони»да ўзини Ҳотам, маъшуқасини Зулайҳога нисбат бериб, қатор шеърлар яратган.

Ад.: Ҳотамнома, Т., 1988.