ҲОТАМОВА Масуда Турдибоевна

ҲОТАМОВА Масуда Турдибоевна (1947.19.5, Уйчи тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Наманган пед. институтини тугатган (1972). 1968—2000 й. ларда Уйчи туманидаги 38-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. 1985—90 й. ларда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати.