ҲОВУЗ

ҲОВУЗсув йиғиш ва сақлаш учун қазилган чуқур жой; ичимлик суви сақланалиган сунъий сув ҳавзаси. Ҳ. нинг тўртбурчак, айлана, кўп (6 — 8) қиррали кўринишга эга турлари мавжуд. Урта Осиё ва Яқин Шарқнинг айрим мамлакатларида кенг тарқалган; асосан масжидлар ёнида шаҳарлар майдонлари, боғлар, чорбоғлар, сарой ҳовлиси ва б. да бунёд этилган; атрофи тошлар билан қоплаб ёки дарахтлар экиб мустаҳкамланган. Ҳовузлар фавворалар билан боғлиқ бўлган. Ҳовузнинг қадимдан меъморликда аҳамияти катта бўлган. Қад. Мисрда тўғри тўртбурчак шаклидаги Ҳовуз йўлканинг 2 томо-нида бунёд этилган. Кейинчалик меъ-морий мажмуалар мужассамотида Ҳовуздан унумли фойдаланила бошланган: Аградаги Тожмаҳал, Бухородаги Ситораи Моҳи Хоса, Лабиҳовуз, болоҳовуз ва б. шулар жумласидан. 18-а. га оид ёзма манбаларда қайд этилишича, Тошкентнинг марказий май-дони — Регистон ва Шайхонтоҳурда энг катта Ҳовузлар бўлган, унинг атрофида тут, чинор дарахтлари ўсган, қўлёзмаларга ишланган миниатюраларда ҳам Ҳовуз ўз ифодасини топган. Туркия меъморлигида уй деворларига тақаб ярим айлана шаклида бунёд этилган Ҳовузлар ҳам учрайди. Мармар қоплаб ишланган Ҳовуз бежирим кўринишга эга бўлган, сиртлари равоқлар, гулдасталар, жез панжаралар билан безатилган.

Бухоро шаҳрида 300 дан ортиқ Ҳовуз бўлганлиги 19-а. ҳужжатларида қайд қилинган. 20-а. да эса санитария талаблари баҳонаси билан аксари Ҳовузлар қуритиб ўрнига бинолар қурилган. Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида табиий шароитларни ҳисобга олган ҳолда Ҳовуз (сув ҳавза)лар бунёд этилади, улар фавворалар билан уйғунликда ажойиб манзара, сўлим масканлар ҳосил қилади. Шунингдек, сузишга мўлжалланган Ҳовузнинг усти очиқ ва ёпиқ турлари кўплаб қурилади.

Loading...