ҲОЗИҚ (тахаллуси; асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли) (18-а. нинг охири, Ҳирот — 1843, Шаҳ-рисабз) — шоир, таржимон. 19-а. ўзбек адабиёти намояндаларидан бири. 1793 — 1800 й. ларда Бухорога келган ва мад-расада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган. «Ҳозиқ» тахаллусини ҳам шу ерда олган. Мадрасани тугатгач, шу мад-расада имомлик қилган ва Амир Ҳайдар саройига яқинлашган. 1818 й. сарой аёнлари билан келиша олмай, Қўқонга кетган. Умархон уни яхши кутиб олган. Ҳ. Бухорода бошлаган «Юсуф ва Зулайҳо» достонини тугаллаб, хонга тортиқ қилган. Бу ерда ҳам хон атрофидаги сарой аҳли билан келиша олмай, 1825 й. да Бухорога қайтган, сўнг Хоразмга борган ва мунис, Огаҳий бошчилигидаги адабий гуруҳ таъсирида бўлган. Мунис вафот этгач, Оллоқулихоп (1825—42) топ-шириғи билан «Равзат уссафо» асарининг 1-жилди таржимасини ниҳоясигаетказган. Сўнгяна Қўқонга қайтган. Насруллахон 1842 й. Кўқонни босиб олгач, Ҳозиқ унинг таъқибидан Шаҳри-сабзга қочган ва у ерда амирнинг ёлланган одамлари томонидан ўлди-рилган.
Ҳозиқ ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Бедил, Зебуннисо шеърларига мухаммаслар боғлаган. Лирикаси мавзуи ранг-баранг, унда замон норасоликлари, жо-ил ва одил ҳукмдорлар ҳақида муло-ҳазалар билдирилган, севги ва муҳаб-бат тараннум этилган. Шеърларида замонасидаги ҳукмдорларни адолатга ундаган.
«Юсуф ва Зулайҳо» доетонида ўзининг ижтимоий-фалсафий мулоҳазаларини, замон ва ҳукмдор ҳақидаги фикрларини баён этган. «Воқеоти исломий» ва «Авлодлар шажараси» рисолалари тарихий-биографик харак-терда. Мақмуд Чағминий (Н-а.)нинг тиббиётга оид араб тилида ёзган «Қо-нунча» асарига форс тилида «Таҳқиқ ул-қавоид» («Табобат асарларини ўрганиш», 1822) номли шарҳ ёзган.
Ҳозиқнинг ўзбекча ва форсча шеърларидан тузилган девони Россия ФА Шарқшунослик ин-ти Санкт-Петербург бўлимида, «Юсуф ва Зулайҳо» нинг 7 қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида, 2 девони Хўжандда, Конибодом ш. дан топилган куллиёти эса хўжандлик адабиёт-шунос Э. Шодиев қўлида, айрим шеърлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интидаги қўлёзма баёз ва мажмуаларда сақланади.
Ад.: Қаюмов А., Ҳозиқ, Т., 1957; Ирисов А., НосировА., Низомиддинов И., Ўрта осиёлик қирқолим. Т., 1961,Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж. ли|, 4-ж., Т., 1978; Қайюмов П., Тазкираи Қайюмий [Зж. ли], Бегали Қосимов