ҲУДАЙЧИ

ҲУДАЙЧИ, удайчи (араб. — бошқармоқ, йўл кўрсатмоқ) — Урта Осиёда амир ёки хон саройидаги мансаб. Ҳудайчи 2 даражага бўлинган: «ҳудайчийи дасти рост» («ўнг қўл ҳудайчи») ва «ҳудайчийи дасти чап» («чап қўл ҳудайчи»). Улар олий ҳукмдорнинг ўнг ва чап ёнида туриб, саройда ўтказиладиган турли маросим ва тантаналарни бошқарган. 1сининг ҳақ-ҳуқуқлари 2синикидан бир оз кенгроқ бўлган. Ҳар иккиси ҳам бошқа амалдорлардан фарқ қилиш учун қизил ҳасса (асо) тутган.