ҲУДАЙДА

ҲУДАЙДАЯман Араб Республикасидаги шаҳар. Аҳолиси 360 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Мамлакатнинг Қизил денгиз бўйидаги муҳим пор-ти: четга кофе, қуруқ мевалар, тери, пахта чиқарилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Механика устахоналари, пахта тозалаш, озиқ-овқат, тамаки, ёғочсозлик корхоналари, ип газлама ф-каси мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Ҳудайданинг эски шаҳар қисмида Боб ал-Мушриф дарвозаси, Катта масжид сақланган.

Prev Article

ҲОШИМОВ