ҲУЖАЙРА МАРКАЗИ

ҲУЖАЙРА МАРКАЗИ, центриол (лот. сепспит, юн. кепГгоп — ўрта нуқта, марказ) — ҳайвонлар ва айрим ўсимликлар ҳужайраси органоиди. асосий вазифаси бўлинаётган ҳужайра қутбларини белгилаш. Ҳужайра маркази цилинр шаклидаги 2 та кичик бўлакчадан ташкил топган; бири иккинчисига нис-батан тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашади. Ҳужайра маркази ҳар бири 3 та микронай-чадан иборат 9 та боғламни ўз ичига олади. Ҳужайра маркази — цитоплазманинг ўзидан-ўзи кўпаядиган органоиди. Кўпайиши оқсил кичик бўлакчаларининг ўзи-ўзини йиғиш жараёни орқали амалга ошади. Ҳужайра маркази ҳужайранинг бўлинишида муҳим аҳамиятга эга. Ундан бўлиниш дуклари ўса бошлайди.

Организмнинг ривожланиш жараёнида Ҳужайра марказининг жойлашиши ва шакли ўзгариб туради. Ҳужайранинг бўлиниши тамом бўлгач ҳосил бўлган ҳар бир янги ҳужайра бир жуфтдан Ҳужайра марказига эга бўлади. Ҳужайра марказининг нотўғри бўлиниши патологик ҳолатга сабаб бўлади. Ҳужайра маркази гулли ўсимликларда бўлмайди.

Loading...