ҲУЖАЙРА ЦИКЛИ

ҲУЖАЙРА ЦИКЛИ, ҳужайра нинг ҳаётий цикли — ҳужай-ранинг бўлинишидан сўнг яна бўлингунчаёки ўлгунча ўтган ҳаёт даври. Бир ҳужайралилар Ҳ. ц. уларнинг ҳаёт даврига тўғри келади. Тўхтовсиз бўлинадиган ҳужайралар Ҳужайра цикли митоз циклига тўғри келиб, кетма-кет алмашиниб турадиган 4 давр: постмитоз ёки син-тездан олдинги (О, инглизча §ГО\У — ўсиш, йириклашиш), синтез (8, ин-глизча 8уМпе518 — синтез), митоздан олдинги ёки синтездан кейинги (С2) ва митоз (М) дан иборат. С: даврда транскрипция содир бўлади; синтезланган оқсиллар тўпланади; ДНК син-тезига тайёргарлик кўрилади. 5 даврда ДНК репликацияланади, хромосомалар материали 2 ҳисса ортади. С2 даврда ҳужайралар бўлинишга тайёрланади; бўлиниш дукини ҳосил қиладиган оқсиллар синтезланади. М и т о з — Ҳ. ц. нинг якуний даври бўлиб, унда редупликацияланган хромосомалар ҳужайранинг ҳар хил қутбларига тарқалади.

Ҳужайра цикли ва унинг даврларининг давомийлиги кўпаядиган ҳужайраларнинг хили, ёши, организмдаги гормонлар балансига боғлиқ. Вақтга нисбатан С: ва С2 даврлари ўзгарувчан бўлади; тиним даврлари бўлган Ҳужайра цикли айниқса узоқ давом этади. Бундай ҳолларда О0 ёки тиним даври (инглизча §ар — ора-лиқ, интервал) алоҳида ажратилади. Агар тиним даври ҳисобга олинадиган бўлса, у ҳолда Ҳужайра цикли ҳафталаб, ҳатто ойлаб давом этиши мумкин (мас, жигар ҳужайралари). Нейронларда Ҳужайра цикли организм умрига тенг бўлади.