ҲУЖЖАТ

ҲУЖЖАТ — кенг маънода — маълумотлар қайд этилган моддий буюмлар (қоғоз, киноплёнка, фотоплёнка, магнитофон лентаси, перфокарта ва б.). Ҳ. матн, тасвир, товуш ва б. дан ибо-рат бўлиши мумкин.

Мазмунига кўра, Ҳужжат илмий-техника Ҳужжат лари (мақолалар, китоблар, патентлар, чизмалар, жадваллар ва ҳ. к.), ҳуқуқий Ҳужжатлар (қарорлар, фармонлар, шартномалар ва ҳ. к.), бошқарув Ҳ. лари (буйруқлар, кўрсатмалар, қарорлар ва ҳ. к.)га бўлинади. Шаклланиш манбаига кўра, бирламчи ва иккиламчи (рефератлар, анно-тациялар ва ҳ. к.) Ҳ. лар фарқланади. Идора Ҳ. лари тўплами, одатда, кириш, чиқиш ва ички (хизматда фойдаланиш учун) Ҳужжат ларига бўлинади. Мас, банк муассасаси Ҳужжатлари ичидаги мижозлар банкка тақдим этадиган ҳужжатлар: тўлов топшириқномалари, чек ва б. кириш Ҳужжат лари; банк иштирокида расмийлаштириладиган ва мижозларга бериладиган Ҳужжатлар чиқиш Ҳужжатлари ҳисобланади.

Ҳуқуқ фанида Ҳужжат деганда, одатда, қонунда белгиланган шаклда тузилган ва юридик аҳамиятга эга бўлган (шахснинг туғилганлик, маълумот олганлик, никоҳдан ўтганлик, меҳнат стажи каби) фактларни тасдикловчи, ёзма актлар тушунилади. Ҳужжат суд ишларини юритишда фактларни аниклаш воситаси сифатида катта аҳамиятга эга. Ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноят ҳисобланади (қ. Хужжатларни қалба-килаштириш).

Next Article

ҲУКМ