ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ — кино санъати тури. Унда ҳақиқий воқеалар киносурати материал бўлиб хизмат қилади. 1-ҳужжатли киносуратларни ака-ука Люмьерлар 1895 й. (Францияда) олишган. Ўзбекистонда 1-Ҳ. ф. ни Худойберган Девонов суратга олган. Овозсиз кино даврига мансуб Ҳужжатли фильм ларда асосан тасвир ҳал этувчи роль ўйнаган, воқеалар мазмуни титр (ёзув)ларда изоҳланган, ғоявий йўналишда воқеа об-рази ҳукмронлик қилган. Овозли кинога ўтилгач, фильм воқеалари дикторлар томонидан шарҳланган (яна қ. Ўзбекисто Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси).