ҲУЖРА

ҲУЖРА — анъанавий ўзбек меъморлигидаги энг кичик хона; бир ёки бир неча кишига мўлжалланган ётоқхона. Жамоат бинолари (мадраса, масжид, мақбара ва б. зиёратгоҳлар)да, турар жойларнинг ташқари қисмида қурилган. Йирик иншоотлар (мадраса ва б.)да бош пештоқ — ён томонларидан бошлаб ҳовлини ўраб қуриладиган мужас-самот кенг тарқалган; бундай иншоотлардаги Ҳужралар кўпинча бир хил ҳажмда бўлади; баъзан бурчак Ҳ. лар бир мунча» каттароқ бўлиб, улардан дарсхона сифатида фойдаланилган.