ҲУКМ

ҲУКМ, муҳокама (мантиқда) — предметга маълум бир белги (хосса, муносабат) хослиги ёки хос эмасли-гини ифодаловчи тафаккур шакли. Ҳукм нисбатан тугал фикр бўлиб, унда предмет билан унинг аниқ белгиси ҳақидаги билим ифодаланади. Ҳукмлар тўғри (чин) ёки хато (ёлғон) ёхуд ноаниқ (тахминий) бўлиши мумкин. Ҳукмлар объектив воқеликка мос келса тўғри (чин), мос келмаса хато (ёлғон) ҳисобланади. Айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган Ҳукмлар ноаниқ Ҳукмлар дейилади. Ҳукмлар асосан дарак гап орқали ифодаланади. Ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади. Оддий Ҳукм деб таркибидан яна бир Ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. Оддий Ҳукм таркиби 3 бўлак: мантиқий эга — субъект (5), мантиқий кесимпредикат (Р) ва мантиқий боғловчидан иборат. Мантиқии эга фикр қили-наётган предмет ва ҳодисани, ман-тиқий кесим предметга хос хусусиятни билдиради. Мантиқий боғловчи («…дир», «эмас») предметдаги хусусиятни тасдиқлайди ёки инкор этади. Оддий қатьий Ҳукмнинг формуласи; 8 — Р (эмас). Оддий Ҳукмлар сифатига кўра тасдиқловчи ва инкор этувчи, ҳаж-мига кўра якка, умумий ва жузъий Ҳукм ларга бўлинади. Оддий қатъий Ҳукмлар сифати ва ҳажмига кўра 4 турга бўлинади:

1) умумий тасдиқ Ҳукм (А) «ҳамма 5—Р дир»; 2) умумий инкор Ҳукм (Е) «ҳеч бир 8—Р эмас»;

3) жузъий тас-диқ Ҳукм (I) «баъзи 5—Р дир»;

4) жузъий инкор Ҳукм (О) «баъзи 3—Р эмас» формуласи орқали ифодаланади. Предикатнинг мазмунига кўра атрибутив, мавжудлик ва муносабат Ҳукм лари фарқланади. Мураккаб Ҳукм деб таркибида 2 ёки ундан ортиқ оддий Ҳукм бўлган мулоҳазаларга айтилади. Мураккаб Ҳукмлар «ва», «ёки», «агар… унда» каби мантиқий боғловчилар, инкор қилиш ва модал терминларни қўллаш орқали 2 ва ундан ортиқ оддий Ҳукм ларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади. Мантиқий боғловчининг мазмунига кўра мураккаб Ҳукм ларнинг қуйидаги асосий турларини фарқ қилиш мумкин:

1) бирлаштирувчи (конъюнк-тив) Ҳ. — а л в. Мас, ўз тилини ва маданиятини йўқотган миллат ўзлигидан жудо бўлади;

2) аиирувчи (дизъюнктив) Ҳ. — а V в. Мас, ўсимликлар бир йиллик ёки кўп йиллик бўлади;

3) шартли (импликатив) Ҳ. — а —> в. Мас, агар инсон мақсад сари интилса, у албатта мақсадига эришади;

4) эквивалентлик Ҳ. и — а=в. Мас, агар бу геометрик фигура уч-бурчак бўлса, унда унинг бурчакларининг йиғиндиси 180 бўлади.

Ҳукмлар модаллигига кўра алетик (зарурий), эпистемик (ишончли билим), деонтик (мажбурийлик), аксиологик (баҳолаш) ва вақт модаллигини ифо-даловчи турларга бўлинади. Ҳукм тафак-кур шакли сифатида хулоса чиқаришнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади.

Дилбар Файзихўжаева.

Prev Article

ҲУЖРА

Next Article

ҲУЛОКУИЙЛАР