ҲУКУМАТ

ҲУКУМАТ — давлатнинг олий коллегиал ижроия органи. Ҳукумат турли мамлакатларда турлича ном билан аталади: Вазирлар Кенгаши (Франция, Италия, Польша), Вазирлар Маҳкамаси (Буюк Британия, Ўзбекистон), давлат кенгаши (ХХР) ва ҳ. к. Ҳ. партия-сиз, бир партияли ва коалицион бўлиши мумкин. Ҳукумат тузиш тартиби бошқа-рув шаклига боғлиқ бўлади. Парламен-тар мамлакатларда Ҳукуматни давлат бошлиғининг топшириғига кўра бир палатали парламентда ёки икки пала-тали парлементнинг қуйи палатасида кўпчилик ўринга эга бўлган партиянинг етакчиси (коалицион Ҳукуматда — партиялар етакчиларидан бири) — томонидан шакллантирилади. Прези-дентлик республикаларида Ҳукумат прези-дент томонидан шакллантирилади, бунда бир қатор мамлакатларда (Бе-лоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва б.) президент томонидан тайинланган Ҳукумат аъзоларининг ҳар бири парла-мент томонидан тасдиқланиши керак. Ҳукумат аъзолари (вазирлар, давлат котиблари ва б.) давлат бошқарувининг муайян марказий идораларига бошчилик қиладилар. Парламентар мамла-катларда улар, одатда, парлемент аъзолари бўлиши керак, президентлик республикаларида ва қоидага кўра, ярим президентлик республикаларида ҳам вазирлик лавозими ва депутатлик ман-датини бирга қўшиб олиб бориш мумкин эмаслиги қоидаси амал қилади. Парламентар давлатларда Ҳукумат парламент олдида (икки палатали парлементда — қуйи палата олдида) коллегиал тарзда жавобгар бўлади. Парламентдаги кўпчилик тарқалиб кетганда (мас, ҳуку-мат коалицияси бўлганда) Ҳукумат истеъ-фога кетиши керак ёкл парламент тарқатиб юборилиб, муддатидан илгари сайловлар ўтказиш лозим бўлади. федератив давлатларда марказий Ҳукумат ва федерация таркибига кирувчи давлат тузилмалари (штатлар, вилоятлар) Ҳукумати мавжуд бўлади. Ҳукумат ё тўлиқ таркибда ишлаши мумкин, ёки Ҳукумат бошлиғи бир мунча тор коллегия (Буюк Британия, Ҳиндистон ва б. мамлакатларда — кабинет) — тузади. Ҳукумат ўз таркибидан ёрдамчи ҳукумат қўмиталари ташкил этиши мумкин. Ҳукумат қарорлари сиё-сий директивалар тусида ҳам, норма-тив ҳужжатлар ёки қонун лойиҳалари кўринишида ҳам расмийлаштирилади (одатда алоҳида вазирликлар томонидан ишлаб чиқилади), кейин парла-мент тасдиғига киритилади.

Ўзбекистонда Ҳ. Вазирлар Маҳкамаси деб номланади. У ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига раҳбарлик қилади. Ҳукумат таркиби Президент томонидан шакллантирилади (яна қ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси).

Loading...