ҲУЛКАР

ҲУЛКАРСавр юлдуз туркумида жойлашган тарқоқ юлдуз тўдаси. Оддий кўз билан 6—9 та энг ёруғ юлдузини кўриш мумкин. Тўдада тахм. 540 та юлдуз бор. Энг ёруғ юлдузи — Альциона ёки Саврнинг г\ си В спектрал синфга кирувчи қайноқ юлдузлар. Равшанлиги 2,9. Бутун тўдани қоплаб олган чангли туманлик мавжуд. Ҳулкарнинг диаметри 15 парсек (-49 ёруғлик йили). Барча юлдузлари фазода деярли бир томонга параллел ҳаракат қилади. 19-а. охирларидаёқ Тошкент расадхонасида Ҳулкарнинг ноёб фотосуратлари олинган эди.