ҲУЛОКУ

ҲУЛОКУ, Ҳулагу, Ҳулокухон, Ҳалокухон (1217, Мўғулистон — 1265.8.2, Мароға, Эрон) — Ҳулокуийлар давлати ва сулоласи асосчиси. Чингизхоннинг набираси, Тулихоннинг 4-ўғли. Мўғулистонда туғилган. Ёшлигидан ҳарбий юришларда қатнашган. Ҳ. Улуғ қурултойнинг қарори билан Амударёдан кечиб ўтиб (1256), қисқа вақт ичида ҳоз. Афғонистоннинг бир қис-мини, Эрон, Ироқ, Закавказье, кичик Осиё ерларини босиб олган (1256 — 58). 1256 й. ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон қилган; Ҳ. номигагина улуғ қоонга бўйсунган, ундан элхон унвонини олган. Ҳулоку шомонийликка эътиқод қилса-да, бошқа динларни таъқиб этмаган. Исмо-илийлар давлатинн (1256) ва Аббосийлар халифалигини (1258) бутунлай тор-мор қилган. Сўнгги халифа — Мустаъсимни қатл этган. 1260 й. мўғул қўшинлари Сурияга бостириб кирган, лекин Фаластинда бўлган жангда Миср қўшинлари (мамлуклар) тарафидан енгилган. 1262 й. Олтин Ўрда билан уруш олиб борган.