ҲУМОЮН

ҲУМОЮН (1508.6.3 – 1556.27.1) – Бобурийлар давлати ҳукмдори (1530 — 40, 1555—56). 1530 й. Ҳ. отаси Бобурнинг Ҳиндистондаги мулкларига эга бўлган. Секин-аста Гужарот, Ражпу-тан, Малвани ўз давлатига қўшиб олган. Лекин ўсиб бораётган ички ни-золар ва укалари Мирзо Комрон, Мир-зо Феруз, Аскарий Мирзо ва Ҳиндол Мирзоларнинт мустақилликка интилишлари давлатни заифлаштирган. Бундан фойдаланган афғонларнинг сурийлар сулоласидан Шершоҳ Сурий Чауса ш. (1539) ва Қановуж ш. (1540) яқинида Ҳумоюн қўшинини енгиб, Деҳлини эгаллаган. Ҳ. Эронга қочиб ўтган. Эроннинг ҳарбий ёрдами билан Афғо-нистонни ўз тасарруфига олган. 1541 й. укаси Ҳиндолнинг пири бўлмиш Мир Али Акбар Жомийнинг қизи Ҳамида Бонуга уйланган. 1542 й. Акбар туғилган. Шершоҳ ўлимидан кейин (1545) Шим. Ҳиндистонда бошланган низолар мамлакатни сиёсий жиҳатдан парчалаб ташлаган. Шароитдан фойдаланиб Ҳ. Ҳиндистонга юриш бошлаган ва 1555 й. 27 май куни Сирхиндда бўлиб ўтган шиддатли жангда афғонлар енгилганлар. Бу ғалаба Шим. Ҳиндистонда 2-марта бобурийлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатили-шини таъминлаган. Ҳумоюн ўз кутубхонаси зинасидан тушиб кетаётганда вафот этган. Ҳ. Ҳиндистонда бир неча маъмурий ислоҳотлар ўтказган. Унинг даврида Мир Сайид Али бошчилигида миниатюра мактаби юзага келган. Ҳумоюн форс ва туркий тилларда шеърлар ёзган. Акбар томонидан Деҳли ш. да Ҳумоюн мақбараси қурилган. Гулбадан бегим Бобур ва акаси Ҳ. ҳақида «Ҳумоюнно-ма» асарини ёзган.

Лй..Гулбадан бегим . Ҳумоюннома, Т., 1959; 1977; 1997.