ҲУҚНА

ҲУҚНА, клизма — тўғри ичакка а«усдан махсус асбоб ёрдамида суюқлик (кўпинча сув) юборишдан ибо-рат тиббий муолажа. Тозаловчи Ҳуқна (ичакдаги нарсаларни чиқариб ташлаш учун қўлланади), дори Ҳ. ва озиқ Ҳуқна фарқ қилади. Ҳуқна фақат врач кўрсатмасига мувофиқ қилинади, чунки баъзи ҳолларда (аппендицит, ичак буралиб қолиши ва ҳ. к.) у оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳуқна учун махсус ноксимон резина баллон (баъзан махсус қаттиқ учликли қисқичи ёки жўм-раги ҳамда учлиги бор резина найчали воронка) қўлланади, шунингдек, Эсмарх кружкасидан фойдаланилади, унга суюқлик бир меъёрда бориши учун жўмракча, бириктириш найчасига эса учлик ўрнатилган.

Тозаловчи Ҳуқна қабзиятаа, озиқовқатдан заҳарланганда, меъда-ичак йўлини ва кичик чаноқ аъзоларини рентгенологик текширишдан, операциядан, туғишдан, дори ва озиқ Ҳуқнадан олдин қўлланади. Баъзи бир даво Ҳуқнаси айни вақтда тозаловчи Ҳуқна функциясини ҳам ўтайди (мас, мойчечак-ли, гипертоник, ёғли ва б.). Ҳ. нинг таъсири суюқлик миқдорига, унинг тезлик билан босим остида юборили-шига боғлиқ. Катта ёшдагилар учун ўртача 1 л га яқин тоза илиқ сув керак бўлади. Сув юбориб қилинадиган тозаловчи Ҳуқна қабзиятда ичак шил-лиқ пардасини таъсирлаб, ичакнинг тўлқинсимон ҳаракати (перистальти-каси)ни кучайтиради, натижада беморнинг ичи келади. Агар беморнинг қимирлаши мумкин бўлмаса уни чал-қанча ётқизиб Ҳуқна қилинади, беморнинг остига тувак қўйилади. Қорип мускуллари ҳаддан ташқари таранг бўлса, Ҳуқна қилинаётганда бемор тизза ва тирсакларига таяниб туриши керак. Ҳуқна қилишдан олдин учликка вазелин ёки глицерин суртилади. беморни клеёнка солинган ўрин четига чап ёнбоши билан ётқизилади. Чап қўлнинг биринчи ва иккинчи бармоқлари ёрдамида думба керилиб. ўнг қўл ёрдамида учлик айланма ҳаракат билан тўғри ичакка 10— 12 см киргизилади. Ҳуқнадан сўнг мумкин қадар 5—10 мин. ҳожатга чиқмай турган маъқул.

Ёғли Ҳуқна учун ўсимлик мойини 200 мл (болаларга 30 — 50 мл) ҳажмида кечқурун юборилади. Бунда ноксимон резина баллон ишлатилади.

Дори Ҳуқна дори моддаларининг ичак шиллиқ пардасига таъсир этиши ва дорининг организмга ичак орқали сўрилиши мақсадида қўлланади. Дори моддалари 10 мл ва ундан оз миқдорда юборилганда яхши сўрилади. Дори Ҳуқна қилишдан олдин албатта тозаловчи Ҳуқна ўтказиш керак.

О з и қ. Ҳ. — сунъий овқатлантиришнинг бир тури. У организмнинг суюқликка, ош тузига ва оз миқдорда бўлса-да, озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қўлланади. Озиқ Ҳуқна учун ош тузининг физиологик (изотоник) эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси ва аминокисло-талар эритмаларидан фойдаланилади. Бундай Ҳуқна тозаловчи Ҳуқнадан кейин қилинади. Озиқ Ҳуқна фақат врач кўрсатмасига биноан даволаш муассасаларида қўлланади.