ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ

ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ — ҳуқуқий нор-маларнинг ифода этилиш шакллари. Ҳуқуқнинг бирламчи манбаи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва қоидалари ҳисобланади. Буларга БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948) ва б. киради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқнинг асосий манбалари қаторига киради. Ўзбекистон Республикасида нор-матив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг Конституци-яси; Ўзбекистон Республикасининг кон-ституциявий қонунлари; Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.

Ҳуқуқнинг энг қад. манбаларидан бири ҳуқуқий одатдир. Ҳуқуқий одат узоқ давр мобайнида амалда бўлиши натижасида шаклланган, жамиятда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган хулқ-атвор қоидаси.

Ҳуқуқий прецедент ҳам ҳуқуқ манбаи ҳисобланади. Ҳуқуқий прецедент суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёхуд оғзаки қарори бўлиб, бу қарор келгусида барча шунга ўхшаш ишларни қўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўладиган намуна нормадир. Ҳуқуқий прецедентнинг суд ва маъмурий пре-цедент шакллари мавжуд. Суд преце-денти АҚШ, Австралия, Буюк Бри-тания, Канада ва Янги Зеландия каби умумий ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда ҳуқуқнинг манбаи сифатида кенг қўлланади.

Норматив шартномалар ҳам ҳуқуқ манбаи ҳисобланади. Икки ёки ундан ортиқ мустақил ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган битимларга норматив шартно-малар дейилади. Норматив шартномалар айниқса халқаро ҳуқуқда катта аҳамиятга эга. Норматив шартномалар қаторига кирувчи халқаро шартномалар субъектларига кўра — икки томонлама ва кўп томонлама, хусусиятига кўра — норма ўрнатувчи ва таъсис этувчи шартномаларга бўлинади.

Ҳуқуқнинг тарихий ривожланиш даврида ҳуқуқий ақида ва ғоялар ҳуқуқнинг манбаи ҳисобланган. Мусулмон ҳуқуқипл Қуръон, сунна, ижмо ва қиёс ҳуқуқнинг асосий манбаини ташкил этади.

Олим Ҳусанбоев.