ҲУҚУҚ СУБЪЕКТИ

ҲУҚУҚ СУБЪЕКТИ — қонунга бино-ан ҳуқуққа эга бўлиш ва зиммасига юридик мажбуриятлар олиш лаёқатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Ҳ. с. ҳуқуқнинг барча соҳаларида ҳуқуқий муносабатларнтгг зарурий белгиси бўлиб, уларнинг ҳар бирида субъектларнинг мавқеи муайян ўзига хосликка эга. Мас, фуқаровий ҳуқуқий муносабатларда фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар жисмоний шахс сифати-да; тижорат ва нотижорат ташкилотлари юридик шахс сифатида қатнаша-дилар; фуқаровий ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг учинчи турини давлатнинг ўзи, давлат ва маҳаллий тузилмалар ташкил этади. Маъмурий ҳуқуқий муносабатларда асосан давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқа-ролар ва айрим ҳоллардагина ташки-лотлар (юридик шахслар) Ҳуқуқ субъекти бўла олади. Қонун бирор шахс ёки тузилмани Ҳуқуқ субъекти с сифатида тан олар экан, унинг давлат, давлат ташкилотлари, бошқа шахсларга нисбатан тутган ўрнини тавсифловчи ҳуқуқий мақомини белгилаб беради.