ҲУҚУҚ

ҲУҚУҚдавлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий мажбурий ижтимоий нормалар тизими. У ҳуқуқий муносабатлар ва фуқаронинг давлат томонидан мустаҳкамланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза этиладиган асосий ҳуқуқларини ўз ичига олади. Ҳуқуқ давлат бўлиб уюшган жамиятда пайдо бўлади ва мулкчилик муносабатларини, хўжалик алоқалари механизмини мустаҳкамлайди, меҳнат ва унинг маҳсулотларини жамият аъзолари ўртасида муайян ўлчов ва шаклларда тақсимлаб турувчи вазифасини ўтайди (фуқаролик Ҳ. и, меҳнат Ҳуқуқи); ваколатли органлар, давлат бошқару-ви органлари шаклланиши, тартиби, фаолиятини белгилаб беради, низоларни қай йўсинда ҳал қилиш кераклигини, мавжуд ижтимоий муносабатларни бузишга қарши кураш чораларини (жиноят Ҳ. и, процессуал Ҳуқуқ) белгилайди, шахслар ўртасидаги муносабатларнинг хилма-хил шаклларига таъсир кўрсатади (оилавий Ҳуқуқ). Ҳ. нормалари бошқа ижтимоий тартибга солувчи нормалар (дин, ахлоқ, одат ва б.)дан ўзининг мажбурийлиги билан ажралиб туради.

Ҳуқуқнинг 2 ёки ундан ортиқ давлатларнинг хоҳиш-иродаси, истаклари билан вужудга келтириладиган халқаро ҳуқуқ ҳамда фақат бир давлат доирасида бўлган миллий Ҳуқуқ кўринишлари бор. Фанда Ҳуқуқни «географик» жиҳатдан бўлиб талқин қилиш ҳам мавжуд. Унга кўра қуйидаги ҳуқуқий тизимлар («ҳуқуқ оилалари») фарқланади: континентал (ёки романгерман), ан-глосаксон (ёки инглиз-америка), ин-дейс, мусулмон ҳуқуқи. Қиёсий ҳуқуқ-шунослик намояндалари «социалистик давлат»лар деб аталган давлатлар Ҳуқуқ ини ҳам алоҳида тизимга киритишни таклиф этадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи континентал Ҳуқуқ тизимига мансуб.

Ҳуқуқнинг ўзига хос умумий ва махсус белгилари мавжуд. Ҳуқуқнинг ижтимоийлиги, норматив кўрсатмалардан ибо-ратлиги, адолат ва эркинлик ғояларини ифодалаши, умуммажбурий ва иродавий хусусиятлари, қонуний аниқлиги, расман белгиланганлиги, тизимлиги ва жўшқинлиги, давлат томонидан муҳофаза этилиши шулар жумласидандир. Ҳуқуқ тушунчаси ва моҳиятини аниқлаш бўйича 3 асосий ёндашув бор: а) Ҳуқуқга мутлақ юридик нормалар тизими сифатида қаровчи норматив ёндашув (буни Ҳуқуқни тор маънода тушуниш ҳам дейилади); б) Ҳуқуқни у тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар билан тенглаштирувчи социологик ёндашув; в) Ҳуқуқни эркинлик ва адолат мезони билан боғловчи фалсафий ёндашув (кейинги икки ёндашувни Ҳуқуқни кенг маънода тушуниш ҳам дейилади). Шу билан бирга ҳуқуқшунослик фанида қад. ҳисобланган ва пухта ишлаб чиқилган Ҳуқуқнинг табиий ҳуқуқ ва позитив ҳуқуққа бўлиниш ғояси мавжуд. Позитив Ҳуқуқ давлат ҳуқуқий ижодкорлик фаолиятининг натижаси, маҳсули ҳисобланади. У давлат қабул қилган нормаларда, яъни қонунчилик-да, шунингдек, бошқа ҳуқуқий ман-баларда ифодаланган Ҳуқуқ дир. Юрисп-руденцияда Ҳуқуқ тизими 2 га ажратила-ди: хусусий Ҳуқуқ ва оммавий Ҳ. Фуқа-ролик Ҳуқуқи (ашё Ҳуқуқи, мажбурият Ҳ. и, савдо Ҳ. и, оила Ҳ. и, мерос Ҳ. и, тижорат Ҳ. и) хусусий Ҳуқуққа тегишли-дир. Оммавий Ҳуқуққа эса давлат, молия, жиноят, процессуал ва халқаро Ҳуқуқ киритилади.

Ҳуқуқ жамият ҳаётининг турли соҳалари — иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳага, маданий-маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий функцияларни бажаради. Юридик нуқтаи назардан бу функцияларни 2 турга: регулятив (тартибга солувчи) ва негатив (қўриқловчи) функцияларга ажратиш мумкин. Ҳуқуқнинг регулятив функцияси жамият аъзолари юриш-туриши ва хулқ-атворининг ижобий, барчага мақбул қоидаларини ўрнатишдан, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий асосга қўйишдан, инсонлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларни уйғунлаштириш ва барқарорлаштиришдан ибо-рат. Ҳуқуқнинг негатив функцияси унинг ижтимоий вазифаси билан белгиланган ҳуқуқий таъсир этиш йўналиши бўлиб, у умумий аҳамиятга молик иқтисодий, сиёсий, маънавий ва б. ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга ва шу билан бирга, жамиятга ёт, зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилади. Ҳуқуқнинг бу функциясига хос хусусиятлар уни давлатнинг Ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолияти билан қиёслаганда аниқ намоён бўлади. Тегишли давлат идоралари Ҳуқуқ соҳиблари томонидан қонун талаблари қатъий бажарилишини таъминлайди, жамиятда қонунийлик муҳитини вужудга келтиради. Бу иш Ҳуқуқ бузилишлари фактини аниқлаш, уларни тергов қилиш ва айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш билан таъминланади.

Ҳуқуқнинг назарий масалаларини Ғарбда, жумладан, Европада ижтимоий фан соҳа олимлари, айниқса ҳуқуқшунослари теран ва изчил ёритиб келмоқдалар. Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ҳам бу борадаги уринишлар ва саъйҳаракатлар, изланиш ва тадқиқот ишлари бирмунча кучайди. Ўзбек ҳуқуқшунослик фани вужудга келди. Бу фан намояндалари миллий давлатчилик тарихини, ҳуқуқ ва давлат умумназарий масалаларини ўрганиш борасида миллий қадриятларни, илмий меросни замонавий умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу соҳага миллий истиқ-лолни мустаҳкамлаш ишининг бир қисми сифатида қарамоқдалар.

Баҳодир Тўраев.

Prev Article

ҲУСНБУЗАР