ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий хавфли қилмиш. Ўз хусусиятига кўра, Ҳуқуқбузарлик жиноят, ножўя ҳаракат, интизомни бузиш шаклида бўлади. Кўп ҳолларда Ҳуқуқбузарлик қонунбузарлик сўзи билан бир хилда ишлатилади. Фуқаровий Ҳуқуқбузарлик (шахсга, фуқаро ёки ташкилотнинг мулкига зиён етказиш), маъмурий Ҳуқуқбузарлик (мас, майда безорилйк, йўл ҳаракати қоидасини бузиш), интизомий Ҳ. (ножўя ҳаракат, мас, ишга келмаслик, кеч қолиш) фарқланади. Ҳуқуқбузарликнинг энг хав-фли кўриниши жиноятдир. Ҳуқуқбузарлик учун қонунда тегишлича фуқаровий, маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Loading...