ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТдавлат тузилиши ва фаолиятининг ҳуқуқк^ асосланганлиги. Ҳуқуқий давлат ғоясини антик мутафак-кирлар илгари сурган эдилар. И. Кант эса унга илмий-фалсафий таъриф берган. Ҳуқуқий давлатда давлатнинг қуйидаги принциплар асосида фаолият юргизиши ва амал қилиши шарт ҳисобланади: халқ суверенитети; шахснинг ҳуқуқ ва эр-кинликларининг ҳеч ким, шу жумладан, давлат томонидан ҳам ҳар қандай ҳодда бузилмаслиги; Конституция ва қонуннинг устунлиги; ҳокимиятнинг бўлиниши тамойилига амал қилиш; судларнинг мустақиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуқ нормаларидан устун бўлиши.

Ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият инсон ҳисобланади. Давлат фақат ҳуқуқ нормаларини яратиб қолмай, ўзи ҳам уларга амал қилиши Ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим хусусиятидир. Ҳуқуқий давлат демократиянинг ажралмас белгисидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқи ин-сонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб ўзининг мухтор вакиллари сиймосида давлатимизнинг асосий қонунини қабул қилиши таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистоннинг мус-тақил давлатчилиги даврида консти-туция ва қонунларнинг устунлиги ғояси халқ ижтимоий онгининг таркибий қисмига айланди. Қонунни чет-лаб ўтиш эмас, аксинча, қонун талаблари асосида, унга мос ва мувофиқ равишда яшаш лозимлиги кишилар онгига тобора сингиб бормоқда. давлат инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашнинг изчил ҳуқуқий механизмини яратиш тадбирларини амалга оширди (яна қ. Крнун устуворлиги).