ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ — адвокатнинг ёки юридик маслаҳатчининг жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлари ва тушунтиришлари. Ҳуқуқий маслаҳат оғзаки ёки ёзма шаклда, ҳақ эвазига ёки текинга берилиши мумкин (қ. Ҳуқуқий ёрдам, Ҳуқуқий маслаҳатчи).