ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК

ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИКҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бир шахсдан бошқа шахсга ўтиши. Ҳуқуқий ворисликнинг умумий (универсал) ва хусусий (сингуляр) тури бор. Умумий Ҳуқуқий ворисликда ворисга барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўтади (мас, мерос қолдиришда, ёки бир неча ташкилотлар, яъни юридик шахслар қўшилган-да). Хусусий (шахсий) Ҳуқуқий ворисликда бирон-бир алоҳида ҳуқуқ бир шахсдан бошқасига ўтади (мас, дастлабки креди-тор ҳуқуқининг бошқа шахсга ҳуқуқ ўтиш пайтидаги ҳажмда ва шартларда берилиши). Шу билан бирга бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмайдиган ҳуқуқлар ҳам мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ФК алимент талаб қилиш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишига йўл қўймайди.