ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИқонунийлик ва ҳуқуқтартиботни муҳофаза қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш, жиноятчилик ва б. ҳуқуқбузарликларга қарши кураш билан шуғулланувчи идоралар. Ўзбекистонда уларнинг фаолияти тегишли қонунлар асосида тартибга солинган («Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонун, «Судлар тўғрисида»ги қонун, «Про-куратура тўғрисида»ги қонун, «Адво-катура тўғрисида»ги қонун ва ш. к.). Ўзбекистон Республикасида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қуйидагилар киради: судлар (Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий судга бўйсунувчи умумий юрисдикциядаги судлар, хўжалик судлари); судларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширадиган органлар (Ўзбекистон Республикаси Прези-денти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси; Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий, техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаменти) прокурату-ра; жиноятларни фош этиш ва тергов қилишга жалб қилинган органлар (суриштирув ва дастлабки тергов органлари), нотариал фаолиятни амалга оширувчи органлар (нотариат ва б.); адвокатура.

Loading...