ҲУРЛАР

ҲУРЛАР (араб. — шахло кўз) — ислом анъанаси ва Қуръонга кўра, тақводорлар билан биргаликда жаннатда яшайдиган қизлар. Қуръон (2: 23; 3:13; 4:60)да улар жисмоний ва маънавий камчиликлардан холи бўлган, одам ҳам, жин ҳам тегмаган (55:56, 74), бир-бирига тенг, бокира, гўзал қизлар деб тасвирланади.